- 02.05.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Тадбирлар, Янгиликлар
Sharhlar mavjud emas

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «II Тошкент халқаро инвестиция форуми» давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 177,2 млн долларлик 6 та инвестиция келишувлари ва 53,3 млн долларлик 24 та савдо шартномалари имзоланди.
Хусусан, Бойсун туманида Покистон давлатининг «Деван Гроуп» компанияси томонидан умумий қиймати 160,0 млн. долларлик шундан, 90 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда Афғонистоннинг «Навид Аман» компанияси томонидан Термиз шаҳрида «AFGHAN-GERMAN COMPANY» МЧЖ ҚК негизида умумий қиймати 5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига замонавий турар-жой комплекси ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.