- 04.05.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Тадбирлар, Янгиликлар
Sharhlar mavjud emas

«Ўзэкспомарказ» Акционерлик Жамиятида жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари ўтказилган «ИННОПРОМ» Марказий Осиё» учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада иштирок этиш учун Россия, Беларус, Франция, Италия, Венгрия ва Нидерландия давлатларидан жами 200 дан ортиқ хорижий компаниялар ва 3500 нафар жисмоний шахслар рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, 6 та давлат (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия Федератсияси, Озарбайжон ва Тожикистон) вазирлари ва вазир ўринбосарлари, Россия Федерацияси субъектларининг 15 нафар вакиллари, жумладан ҳудудлар раҳбарлари ва губернаторлари иштирок этди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоятининг салохиятли тадбиркорлари ўзларининг махсулотлари билан фаол иштирок этишди.
Кўргазма якуни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 45,0 млн долларлик 6 та янги истиқболли инвестиция келишувлари ва 30,5 млн долларлик 11 та савдо шартномалари имзоланди.