Вилоят ҳокими Инвестиция дастури дирасида Жарқўрғон туманида “Термиз жайхун кластер” МЧЖнинг 100 гектар майдонида амалга оширилаётган лимончилик лойиҳаси билан танишди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Жарқўрғон туманида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишуви “Термиз жайхун кластер” МЧЖнинг 100 гектар майдонда амалга оширилаётган лимончилик лойиҳасида давом этди.

Ҳозирда лойиҳада белгиланган майдоннинг 30 гектарида қурилиш ишлари бошланган бўлиб, шундан 15 гектар майдонда иссиқхона қурилиши тугалланган. Шунингдек, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида сув йиғиш ҳавзаси қурилмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, кекса нуронийлар ва фаоллар билан суҳбатлашди. Янги иш ўринлари яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби йирик лойиҳалар аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилишини таъкидлаган нуронийлар, юрт тинчлиги ва осойишталиги, олиб борилаётган ишлар барокатини сўраб дуога қўл очишди.



Fikr bildirish