Термиз туманидаги “Термиз» ЭИЗ ҳудудида яна иккита йирик лойиҳага старт берилди.

Хабар берилганидек, Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудида жойлашган 54 гектарлик “Термиз эркин иқтисодий зонаси”да қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бугун ушбу ҳудудда навбатдаги иккита йирик лойиҳа – қиймати 15 млн доллар бўлган, музлатгич сиғими 20 минг тоннани ташкил этувчи логистика маркази ва қиймати 5 млн долларлик, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 45 минг тонна бўлган ун заводи қурилишига старт берилди. Бир лотда жойлашган икки йирик лойиҳа жами 8 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 270 та доимий иш ўринлари яратилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, лойиҳаларнинг қурилиш ишларини бошлашга старт берди.

Вилоят раҳбари логистика ва ишлаб чиқариш корхонасининг афзалликлари ва иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги тақдимотлар билан танишиб, масъулларга лойиҳаларни амалга оширилиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилишда яқиндан кўмак кўрсатиш вазифасини юклади.



Fikr bildirish