- 27.07.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар
Sharhlar mavjud emas

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги “’Экспортчига тез ёрдам” платформасини тақдим этади.
Ушбу export.miit.uz интернет ресурсининг асосий вазифаси экспортга йўналтирилган корхоналар, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларга жўнатиш билан шуғулланувчи компанияларни тезкор қўллаб-қувватлашдан иборат.
Қулай рақамли тизим фойдаланувчиларнинг барча сўровларини тўғридан-тўғри малакали мутахассисларга тез ва мақсадли етказиб беришни таъминлайди.
Таъкидлаш жоиз, export.miit.uz порталида мурожаатларга ўз вақтида, сифатли жавоб бериш жараёнини тегишли бошқарма ва мутасадди ташкилотлар назорат қилади.