Очиқ мулоқотга тайёргарлик: Сурхондарё вилояти тадбиркорлари билан учрашув

Жорий йилнинг август ойида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқоти кутилмоқда. Тадбирга тайёргарлик кўриш доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида Тадбиркорларнинг мурожаатини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг “Тадбиркорлар қабули” онлайн форматда ўтказилмоқда. Жорий ҳафта учун режалаштирилган қабул аввалида ҳудудларда тадбиркорлар билан ишлаш, қабулни самарали ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилиниб, айрим масъулларга нисбатан кескин чора кўрилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари видеоконфренсалоқа тарзида ҳудудий студиялардан иштирок этаётган 210 нафар тадбиркорнинг олинган кредит муддатини узайтириш, субцидия ажратиш, кўрсатилган хизмат учун маблағни ундириш, коммуникациялар билан таъминлаш ва солиқ масалалари билан боғлиқ 251 та мурожаати тингланди.
Кўтарилган масалаларнинг 51 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. 200 та мурожаат қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.
Ҳар бир мурожаат жойлардаги раҳбарлар билан биргаликда чуқур таҳлил қилинди. Аксарияти бўйича жойида самарали ечимлар ишлаб чиқилди, айримлари тадбиркорлар мурожаатларини жамлаш ва таҳлил қилиш бўйича Республика штабига юборилди. Белгиланган вазифалар ижросини қисқа муддатларда амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга манзилли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига ҳозирлик кўраётган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда ташкил этилган Cалл-марказ ҳамда таҳлилий штабининг 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали Сурхондарё вилоятига тегишли бўлган бугунги кун (07.08.2023 йил)га қадар жами 282 та мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаат ва таклифлар ижроси юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан тегишлилиги бўйича амалий ишлар ташкил этилиб, ушбу мурожаатларнинг 164 таси ёки бўлмаса 58% ижобий ҳал этилди.
Эндиликда тадбиркорлик фаолиятида муаммо, шикоят ва таклифлар юзасидан вилоят ишчи гуруҳига “Калл-марказ”нинг қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09:00дан 18:00га қадар мурожаат қилишлари мумкин: (76) 223-18-32; (76) 223-18-33; (76) 223-18-34; (76) 223-18-35.



Fikr bildirish