Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Айни пайтда Хитой давлатининг Харбин шаҳрида бўлиб турган Сурхондарё вилояти делегацияси ва Хэйлунцзян провинцияси расмийлари, 100 дан ортиқ Хитой компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, инвесторларга яратилган шароитлар, туризм ва Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Форум доирасида Хитой компаниялари вакиллари билан “G2B” ва “B2B” форматида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларда қатор келишувларга эришилди. Хусусан, “Биньси” иқтисодий ва технологик ривожланиш ҳудуди билан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида, “Harbin Electric International” компанияси билан Қизирик туманида қуёш электро-станциясини ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Yang Zhonhang Association” Хитой компаниялари уюшмаси билан озиқ-овқат саноати, савдо-сотиқ, технологик ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, туризм ва ишлаб чиқариш бўйича ўзаро тажриба алмашиш йуналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Тадбир якунида Хитой тадбиркорлари делегациясининг жорий йил октябрь ойида Сурхондарё вилоятига ташрифини амалга оширишга келишилди.