Сурхондарё кластерлари Хитойдаги етакчи қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берувчи компания билан тўғридан-тўғри шартномалар имзолади

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти делегацияси Хэйлунцзян провинциясига ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқариш, сотиш, технологик консалтинг фаолияти билан шуғулланувчи “Heilongjiang Beidahuang Agricultural Servis” компаниясида ҳам бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Вилоят делегацияси раҳбари Анвар Орипов ва “Heilongjiang Beidahuang Agricultural Servis” компанияси раҳбари Чин Цзянцао билан ўтказилган музокаралар якунида Сурхондарё вилоятига замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди ва вилоятдаги қатор кластерлар компания билан тўғридан-тўғри шартномалар имзолашди.

Шунингдек, делегация аъзолари «DONGTAI Technology Development» компаниясига ҳам ташриф буюриб, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишди. Компания 2001 йилда ташкил топган бўлиб, ақлли бошқарув ва электрон маҳсулотлар, асбобсозлик, алоқа ускуналари, аппарат ва аксессуарлар, техник консалтинг, хизмат кўрсатиш ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини олиб боради.

 



Fikr bildirish