Сурхондарё вилояти делегацияси Урумчи расмийлари ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди

Сурхондарё вилояти делегацияси Урумчи шаҳрига ташриф буюрди

Вилоятимиз делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафарининг тўртинчи кунида Синьцзян-Уйғур автоном райони Урумчи шаҳрига ташриф буюришди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги делегация Синьцзян-Уйғур автоном райони вице губернатори Чен Веижун бошчилигидаги расмийлар ҳамда ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳудудлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, Сурхондарёда чорвачилик, гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, ипакчилик ва тўқимачилик, терини қайта ишлаш каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Сурхондарё вилояти делегацияси Урумчи расмийлари ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди

Хитой давлатига тўрт кунлик ташриф билан борган Сурхондарё вилояти делегацияси бугун Урумчи шаҳрида бўлиб, қатор учрашувлар, музокаралар ўтказди ва халқаро Форумда иштирок этди.

Халқаро форумдан сўнг, делегациямиз «Урумчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш индустриал парки»га ташриф буюриб, Урумчи шаҳри расмийлари ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Сурхондарё вилоятининг иқтисодий, инвестицион, саноат, ишлаб чиқариш ҳамда туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлари намойиш этилди. Хитой томонига Сурхондарё вилоятида икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда қулай инвестицион муҳит ҳақида ахборот берилди.

Учрашувда қатор йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Xijiang Yixian Gaoji Xianlan», «Ya Shi», «Beiyuan», «Xinjiang Machinary research Institute» ва «Hu Chan Xianlan» каби компаниялар билан музокаралар ўтказилди ва ўзаро фикр алмашилди.

Якунда жорий йил октябрь ойида Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган бизнес-форумда иштирок этиш учун Урумчи расмийлари ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

Шу билан Сурхондарё вилояти делегациясининг Хитой давлатига ташрифи якунланди.



Fikr bildirish