- 23.08.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Қумқўрғон туманида 2017 йилда фаолият бошлаган, хом ашё етишмаслиги ва бошқа муаммолар сабабли фаолиятини тўхтатган ҳамда банкротлик ёқасига келиб қолган мазкур корхонага вилоят ҳокими жорий йил январь ойида ташриф буюриб, масъулларга корхона фаолиятини қайта тиклаш, соғломлаштириш, хом ашё билан таъминлаш мақсадида маҳаллаларни бириктириш бўйича топшириқларни белгилаб берган эди.
Ўтган давр мобайнида корхонанинг қатор муаммолари ҳал этилди, хом ашё билан таъминлаш чоралари кўрилди ва натижада ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилиб, корхона фаолияти тикланди.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Мавжуд қувватлар ишга солиниб, ишлаб чиқариш ҳажми оширилганлиги сабабли ҳозирда 35 та иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари тадбиркорнинг бу борадаги ишларини эътироф этиб, лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга оширилишида кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
Масъулларга тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, фаолиятини ривожлантиришга, доимий хом ашё билан таъминлаб, корхонада ишлаб чиқариш узлуксизлиги ҳамда иш ўринларининг доимийлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.