Туристик комплекс лойиҳаси қурилишининг бориши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими жорий йил 21 март куни Бойсун туманида “Нарзи қушбеги” хусусий корхонасининг туристик комплекс қуриш лойиҳасига старт берган эди.

Мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишилди. Лойиҳани сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатга ишга тушириш бўйича тавсиялар берилди.

Маълумот учун, умумий қиймати 47,0 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида 50 ўринли меҳмонхона, 150 ўринли ресторан, ҳунармандлар маркази, спорт клуб, 10 та ўтов уйлари, миллий саҳна, фаввора, 12х24 ўлчамли басейн ва автотураргоҳ қурилади.



Fikr bildirish