Ишлаб чиқариш ҳажми камайган саноат корхоналари ва кичик саноат зонасидаги муаммолар муҳокама қилинди

Бандихон тумани “Бектепа” маҳалласи ҳудудида 27 гектар майдонда “Бектепа-3” кичик саноат зонаси ташкил этилиб, лотларга бўлинган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилган. Ҳудудни инфратузилма билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур кичик саноат зонасида бўлиб, масъуллар билан лотлар бўйича аукцион савдоларини ташкил этиш, лойиҳаларни амалга ошириш, инфратузилма билан таъминлашдаги муаммоли масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида қувватидан паст маҳсулот ишлаб чиқараётган вилоятдаги йирик саноат корхоналарининг мавжуд муаммолари, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиш сабаблари таҳлил қилинди.

Масъулларга тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоли масалаларни ҳал этиш, корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга кўмаклашиш ҳамда “Бектепа-3” кичик саноат зонасига салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.



Fikr bildirish