Сурхондарё вилоятида инвестициялар ва экспорт йўналишида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
1. Хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши тўғрисида
Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг январь-июль ойларида 230 млн. доллар инвестициялар жалб қилиниб ўтган йилга нисбатан 112 фоиз ўсиш қайд этилди.
Маълумот учун: 2022 йилнинг январь-август ойларида вилоятга 204,5 млн доллар, йил якуни билан 250,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб этилган. |
Жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар Хитой (56 млн. долл), Россия (29 млн. долл), Тожикистон (19 млн. долл), Афғонистон (17 млн. долл), Таиланд (6,4 млн. долл) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Мисол учун,
Қумқўрғон туманида “Qumtex Invest” МЧЖ (Россия) “Тўқимачилик фабрикасини ташкил этиш” лойиҳасида 10,0 млн. доллар;
Денов туманида “Asia Star Binokor” МЧЖ томонидан “Кўп қаватли уй-жойлар қуришни ташкил этиш” лойиҳасида 5,6 млн. доллар;
Шунингдек, Термиз туманида Афғонистоннинг “Зикрио Фарид”МЧЖ ҚК компанияси томонидан қиймати 1,0 млн. доллар бўлган “Қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилди ва 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.
2. Инвестиция лойиҳалари тўғрисида
Ҳудудий инвестиция дастурига асосан бугунги кунда қиймати 28,7 млн. долларлик 162 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши ва уларда 854 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда қиймати 116,6 млн долларлик 401 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 2 726 та (+1872 та кўп) янги иш ўринларини яратилди.
Жумладан:
– саноатда қиймати 42,0 млн. долларлик 95 та лойиҳалар доирасида 896 та иш ўринлари;
– хизмат кўрсатишда қиймати 47,3 млн. долларлик 229 та лойиҳалар доирасида 1 320 та иш ўринлари;
– қишлоқ хўжалигида қиймати 27,3 млн. долларлик 77 та лойиҳалар доирасида 510 та иш ўринлари яратилди.
Мисол учун,
Музработ туманидаги “СКТ Кластер Шоли” МЧЖ томонидан қиймати 10,0 млн. доллар бўлган “Шоличилик кластерини ташкил этиш”лойиҳаси ишга туширилиб 170 та иш ўринлари яратилди.
Термиз шаҳридаги “Термиз Механизация” МЧЖ томонидан қиймати 15 млн. долларга тенг бўлган “Замонавий клиника ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилиб, 30 та иш ўринлари яратилди.
Шунингдек,
Худудий инвестиция дастури доирасида тижорат банклари томонидан 478 та лойиҳага 1 669 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Мисол учун,
Агро банк 81 та, Қишлоқ қурилиш банк 77 та, Микрокредит банк 72 та, Халқ банки 71 та, Миллий банк 67 та, Ипотека банк
27 та, Саноат қурилиш банк 22 та, Турон банк 22 та, Алоқа банк 21 та, Ҳамкор банк 10 та, Асака банк 6 та, Гарант банк ҳамда Траст банк банкларида 1 тадан корхоналарга кредит маблағлари ажратилиб берилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятларини самарали олиб бориши учун ПҚ-212-сон қарори доирасида тадбиркорларга имтиёзли кредит (14 фоизли) маблағлари ажратилиши юзасидан президент қарори имзоланди.
Ушбу қарор доирасида тижорат банклари томонидан 72 та лойиҳага 69,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
3. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида
Жорий йилнинг январь-август ойларида вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 трлн. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этди.
Шундан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,1 фоизга ўсган.
2023 йилда ҳудуддий инвестиция дастури доирасида саноат йўналишида 287 та лойиҳалар амалга оширилиши ва уларда 7 067 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 100 та лойиҳалар амалга оширилди.
Йил якунига қадар 209 та лойиҳалар амалга оширилади. Мисол учун, Ангор туманида “Top Qualty Brand” МЧЖнинг қиймати 17,5 млн. долл, қуввати 120 млн. кв.дм тайёр чарм ва 220 минг жуфт поябзал ишлаб чиқариш лойиҳаси, Бойсун туманида “Prb Investment Co” МЧЖ ҚКнинг қиймати 19 млн. долл, қуввати 72 минг тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қумқўрғон туманида “Qumtex invest” МЧЖ 8 минг тонна тайёр мато ишлаб чиқариш ва матони бўяшни ташкил этиш каби лойиҳалар амалга оширилади.
Натижада, йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 трлн. сўмга етказилади ёки ўсиш 110 фоизга таъминланади.
5. Лойиҳа гурухлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги мавжуд имконият ва заҳиралардан келиб чиққан ҳолда “Лойиҳа гурухлари” томонидан қиймати 397,4 млн. долларлик қўшимча 217 та лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар ишга туширилиши орқали қўшимча 11 млн. долларлик қўшимча қувватлар яратилади.
Хусусан,
Электротехника саноати йўналишида қиймати 77,9 млн. долларлик 29 та;
Кимё саноати йўналишида қиймати 13 млн. долларлик 14 та;
Тоғ-кон саноати йўналишида 17 млн. долларлик 4 та; ва хоказолар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги
ПФ-287-сонли Фармонига асосан Сурхондарё вилоятининг 4-5-тоифадаги туманларига алоҳида ёндашув асосида мустақил консалтинг компаниялари жалб қилинди.
4–тоифадаги Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод ва Шўрчи ҳамда 5-тоифадаги Бандихон, Қизириқ ва Олтинсой туманларини камида 3-тоифага чиқариш чораларини кўриш бўйича ҳудудларнинг инвестиция ва саноат салоҳияти ошириш концепцияси, мавжуд захираларни аниқлаш ва истиқболли лойиҳаларга бизнес-режалар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда консалтинг компаниялари томонидан қиймати 1 189 млн. доллар бўлган 320 та лойиҳалар ишлаб чиқилди ва уларга хорижий инвесторлар жалб қилиш бўйича Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.