Олтинсойда очиқ усулда саноат кўмири қазиб олиш лойиҳаси билан танишилди

Олтинсой туманининг тоғли ҳудудларида “Турон эко кўмир” МЧЖ томонидан умумий майдони 205 гектар бўлган, йилига 360 минг тонна кўмир қазиб олиш қувватига эга йирик лойиҳа

Аваал хабар берилганидек, Олтинсой туманининг тоғли ҳудудларида “Турон эко кўмир” МЧЖ томонидан умумий майдони 205 гектар бўлган, йилига 360 минг тонна кўмир қазиб олиш қувватига эга йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар 20 км йўл очилди, 150 минг куб кон усти ишлари олиб борилди, омборхона барпо этилди, 20 дан ортиқ янги махсус кон техникалари олиб келиниб, электр тармоғи тортилди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Конни ўзлаштириш, фаолиятини ривожлантириш ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди.

Шунингдек, нуронийлар ва фаоллар билан суҳбатлашилди. Суҳбат давомида нуронийлар кейинги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришлар, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган бу каби йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётганлигидан мамнунликларини билдиришди.

Маълумот учун, 2024-2025 йиллар давомида лойиҳа доирасида йилига 100 минг тонна брикет ишлаб чиқарувчи завод қурилади, 4 та шахта қазилиб, ҳар бирига 12 млн доллардан, жами 48 млн долларлик ускуналар ўрнатилади. Уч йилдан кейин кондан кунига 2 минг тонна кўмир қазиб олишга эришилади.



Fikr bildirish