- 25.09.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

Денов туманида жами 21 гектарлик майдонда умумий қиймати 56,1 млрд сўм, шундан 26,6 млн доллари хорижий инвестициялар бўлган 8 та лойиҳани ўз ичига олган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолияти ташкил этилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов лойиҳа ҳудудида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотини тинглади ва тақдимотлар билан танишди.
Ҳудудни коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминлаш, бошланган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш, бўш ер майдонларидаги лотларни аукцион савдоларига чиқариш ва ташаббускорларни аниқлаб, ишларни бошлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.