Афғонистонлик инвесторлар томонидан Термиз шаҳрида замонавий кўп қаватли турар ва нотурар жой мажмуасини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Термиз шаҳри “Жайхун” маҳалласи ҳудудида 5 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 9 қаватли турар жой ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси бунёд этилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Afghan German Company” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа билан танишиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади.

Вилоят раҳбари турар жой лойиҳасини сифатли амалга ошириш, зарур инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.



Fikr bildirish