- 06.11.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Вилоятла жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 183 млн доллар инвестициялар жалб қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122 фоизга ўсиш қайд этилди.
Жумладан, хоридий инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бойсун туманида “AZIA CONSTRUCTION” МЧЖ ХК (Туркия) томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, Музработ ва Жарқўрғон туманларида “Помир Агро Кластер” МЧЖ ХК (Таиланд) томонидан “Пахтачилик ва картошкачилик кластерини ташкил этиш”, Термиз туманида Россиянинг “Лето” компанияси томонидан қиймати 3,0 млн доллар бўлган “Логистика маркази ташкил этиш” каби лойиҳалар амалга оширилди.
Шунингдек, ҳар бир шаҳар ва туманларга 100 млн доллардан хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича берилган топшириққа мувофиқ қиймати 2,4 млрд долларлик 189 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Бундан ташқари вилоятда ҳудудий инвестиция дастуридан ташқари республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда хорижий давлатлардан тадбиркорларни жалб қилиш ҳисобига қиймати 420 млн долларлик 98 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, уларни тўлиқ ишга тушириш ҳисобига 30 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Жумладан:
➖ Термиз туманида “Сурхон базальт” МЧЖ томонидан қиймати 26 млн доллар бўлган базальт хомашёсидан минерал вата ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва “Омад Старт” МЧЖ томонидан қиймати 18 млн доллар бўлган фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш;
➖ Олтинсой туманида “Турон эко кўмир” МЧЖ томонидан қиймати 50 млн доллар бўлган саноат усулида кўмир қазиб олиш;
➖ Шеробод туманида калий заҳираларига салоҳиятли чет эл инвесторларни жалб қилган ҳолда, йилига 1 млн тонна калий ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 3 та йирик корхона барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.