Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX

Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX

Термиз халқаро савдо маркази фаолиятини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ўртасида товар ва хизматларнинг эркин алмашинувини таъминлашга қаратилган қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлиб, халқаро савдо маркази Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасига яқин жойда жойлашган. Лойиҳанинг умумий майдони 260 000 кв. метрни ташкил этади.

Ушбу лойиҳа доирасида 4000 дан ортиқ дўкон, ишлаб чиқариш майдони, экспорт-импорт операциялари бўйича логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шахобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган кенг кўламли дам олиш масканлари барпо этилмоқда.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида хизмат кўрсатиш, ёқилғи қуйиш шахобчалари ва бошқа бир қатор инфратузилма обектлари ташкил этилган.

Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда Афғонистон ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз махсус режим жорий этилган.



Fikr bildirish