Улуғбек Қосимов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Сурхондарё вилояти делегациясининг Японияга ташрифи давом этмоқда. Ташриф дастурининг бугунги тадбирлари доирасида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICА) катта вице-Президенти Сачико Имото билан учрашди.

Учрашувда Сурхондарё вилоятида ЖИCА кўмагида энергетика, тиббиёт, камбағалликка қарши курашиш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, туризм соҳасидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида ЖИCА кўмагида япон компаниялари билан иқтисодий, стратегик йўналишларда лойиҳаларни йўлга қўйиш, Сурхондарёни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда ЖИCА тажрибаси ва имкониятларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш ва мактаб талими соҳасини ислоҳ қилиш, ривожлантириш ва жиҳозлашда пилот лойиҳаларни амалга ошириш, шўрланган ерларни ўзлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, воҳанинг туризм салоҳиятини Японияда тарғиб қилиш каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Япония ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистоннинг Токио шаҳридаги элчихонасида Япониянинг туризм, энергетика, қишлоқ хўжалиги, медицина ва бошқа йўналишларда фаолият юритаётган ўттизга яқин етакчи компаниялари ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сурхондарё вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва экспорт имкониятлари ҳамда туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, томонлар ўртасида “Б2Б” ва “Г2Б” форматдаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

Ўтказилган учрашувлар ва музокаралар якунида умумий қиймати 120 млн долларга тенг бўлган шартномалар имзоланди.

Сурхондарё вилояти ва Япония ўртасида алоқаларни кенгайтириш бўйича келишув имзоланди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Республикасининг Токио шаҳридаги элчихонасида мамлакатимизнинг Нагоя шаҳридаги Фахрий консули Хироюки Ито билан учрашди.

Учрашувда Сурхондарё вилояти ва Нагоя шаҳри ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, 2024-йил май ойида Термизда “Ўзбекистон-Япония” бизнес форумини ўтказиш, Сурхондарёга чартер рейсларни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, Аичи префектурасидан Сурхондарё вилоятига инвестиция ва технологияларни жалб қилиш ҳамда маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шундан сўнг “КEИ Адванcед анд Дигитал Кноwлedge” компанияси бош директори Ҳиромитсу Саката билан учрашув ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ёшларини Японияга ўқишга юбориш, ҳамкорликда таълим сифатини ошириш бўйича япон тажрибасини вилоят мактабларига тадбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида математика ва бошқа аниқ фанларни ўқитиш бўйича япон мутахассисларини жалб қилиш, талабаларни 1,5 йиллик ўқиш учун Японияга юбориш, вилоятнинг 15 та мактабида япон тилини ўқитишни йўлга қўйиш, таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида “КEИ Адванcед анд Дигитал Кноwлedge” компанияси тадқиқот миссиясининг Сурхондарёга ташрифини 2024-йил феврал ойида ташкил этиш ҳамда ЖИCА маблағлари ва кўмагини жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.



Fikr bildirish