Франциянинг Вольталиа компанияси Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Вольталиа” (Франция) компанияси бош ижрочи директори Себастян Клерк билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Франция томони Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва 2030-йилгача республикада “яшил” ўсишни таъминлаш Дастури – Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича яратилган меъёрий-ҳуқуқий база, Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги таркибий ўзгартиришлар, уни модернизация ва диверсификация қилиш ишлари билан атрофлича танишди. Мамлакатнинг қуёш энергияси салоҳияти 51 миллиард тонна нефтга, шамол энергияси эса 360 миллион тонна нефтга тенг.

Амалдаги келишувларни ҳозирги ҳолати ва муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга оид ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Бугунги кунда компания Ўзбекистон ҳудудларида қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини қуриш бўйича қатор лойиҳалар устида ишламоқда. Улар нафақат компанияни жорий лойиҳаларни амалга оширишда, балки мамлакатимиздаги фаолиятини янада кенгайтириш доирасида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якуни бўйича томонлар шерикликни мустаҳкамлашга тайёрликларини тасдиқладилар ва мавжуд келишувларни жадал амалга ошириш учун ўзаро ҳамкорлик шаклларини белгилаб олдилар.

Маълумот учун 2005-йилда ташкил этилган Вольталиа бугунги кунда Франциянинг етакчи энергетика компанияларидан бири ҳисобланади. Компания шамол, қуёш, гидравлика ва биомасса электр станцияларини қуради ва ишлаб чиқарилган электр энергияни дунёнинг 20 та давлатига сотади. Компаниянинг активлари 2,5 млрд долларни ташкил этади, ходимлар сони эса 1,4 мингдан ошади.



Fikr bildirish