- 22.12.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида ўтказилган бир қатор йирик икки томонлама ва халқаро тадбирларда иштирок этди.

Жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг “Евросиё ҳафталиги” йиллик форумида Евроосиё давлатларининг бугунги кундаги иқтисодий ривожланиши, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиётга ўтиш, минтақа давлатларининг транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Франция сиёсий маслаҳатлашувлари ва МEДEФ Интернатионал халқаро кўргазмасида Франция компаниялари билан ўтказилган қўшма давра суҳбати доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий ва сармоявий шериклик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида ИҲТТ Бош котиби М.Корманн ва ташкилотнинг бошқа юқори лавозимли ходимлари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.
