Йил сарҳисоби: Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар

🏗 Сурхондарё вилоятида 2023-йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,6 трлн сўмни, шу жумладан, ҳудудий саноат ҳажми 4,5 трлн сўмни ташкил этди.

Бунда:
➖қурилиш материаллари 122,5 фоизга (941 млрд сўм);
➖кўмир қазиб олиш 110,8 фоизга (149 млрд сўм);
➖мебелсозлик 107 фоизга (191 млрд сўм) ўсиши таъминланди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,0 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 105 фоизга ўсди. Кичик бизнеснинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 48 фоизга етди.

Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юқори улушлар:
➖текистил ва тўқимачилик саноти 38 фоиз;
➖озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати 21 фоиз;
➖қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати 11 фоизни ташкил этди.

2023-йил якуни билан саноат корхоналари сони 5 380 тани ташкил этиб, 2022-йилга нисбатан 222 тага кўпайди. Шунингдек, саноат корхоналарида ишлайдиганлар сони 31 минг нафардан ошди ва 45 турдаги янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши натижасида вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 460 тадан ортди.

Фото: «Шарғункўмир» конининг «Шарғун» шахтасида тошкўмир қазиб олиш жараёни



Fikr bildirish