- 22.01.2024
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Президентимизнинг “Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан вилоятдаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 40 млн доллар йўналтирилган.
Сиз ушбу маблағлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлик лойиҳаларингизни вилоятимизнинг қуйидаги ҳудудларида ташкил этилган саноат зоналарида амалга оширишингиз мумкин:
➖ Термиз шаҳри “Тинчлик” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида 2,7 гектар майдондаги 47 та лотда;
➖ Денов тумани “Қўзичоқли” маҳалласида 4 гектар майдондаги 70 та лотда;
➖ Қумқўрғон тумани “Баҳористон” маҳалласида 1,5 гектар майдондаги 28 та лотда.
Тижорат банклари томонидан ушбу ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўлган ёш тадбиркорлар учун 10 йил муддатга, йиллик 18 фоиз билан кредит маблағлари ажратилади.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
+99891 901 77 78;
+99891 905 05 97.
Манзил: Термиз шаҳри “Тинчлик” маҳалласи