Бошқарма ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  28 январдаги №5643 рақамли  «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ  Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигини қўшиш йўли билан  Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси
(кейинги ўринларда бошқарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги
ПК-4135-сонли “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
10 майдаги ВМҚ-390-сонли “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига асосан ташкил этилган.

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бошқарма икки томонлама бўйсунувда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ҳисобдордир.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон  Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буйруқларига, Сурхондарё вилояти ҳокими қарор ва фармойишларига амал қилади.

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари,   Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Бошқарма жойлашган жой (почта манзили): Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий кўчаси, 1-уй.