- 09.04.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида инвестициялар ва экспорт йўналишида I-чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
1. Хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши тўғрисида
Вилоятда 2023-2025 йилларда Инвестиция Дастури доирасида умумий қиймати 1,2 млрд. долларга тенг 53 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Унга кўра, 2023 йилда мазкур лойиҳалар доирасида 468,0 млн доллар, шу жумладан, 279,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилади.
Инвестиция дастурига асосан жорий йилнинг январь-март ойларида 55,4 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, амалда 60,0 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 108 %га бажарилди (ўсиш суръати 103 %).
Маълумот учун: 2022 йилнинг январь-март ойларида вилоятга 57,0 млн доллар, йил якуни билан 250,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб этилган. |
Жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар Россия, Хитой, Туркия, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Мисол учун,
Музработ туманида “Bless S.R” МЧЖ ҚК (Россия) томонидан замонавий Агрологистика марказини (замонавий иссиқхона, музлатгичли омборхона, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш) ташкил этиш лойиҳасида 3,0 млн доллар;
Термиз туманида “Termiz Agro Impeks” МЧЖ ХК (Россия) томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва сақлашни ташкил этиш” лойиҳасида 1,0 млн доллар;
Термиз шаҳрида “Афган Герман Компани” МЧЖ (Афғонистон) томонидан “Кўп-қаватли турар-жой қуриш лойиҳаси”га 1,0 млн доллар;
Шўрчи туманида “Turkiy Invest Group” МЧЖ ХК (Туркия) томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва сақлашни ташкил этиш” лойиҳасида 1,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
2. Инвестиция лойиҳалари тўғрисида
Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2023 йилнинг январь-март ойларида қиймати 12,2 млн долларлик 52 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши, 319 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Амалда қиймати 37,4 млн долларлик 149 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 948 та янги иш ўринларини яратилди.
Жумладан:
– саноатда қиймати 11,3 млн долларлик 37 та лойиҳалар доирасида 275 та иш ўринлари;
– хизмат кўрсатишда қиймати 16,7 млн долларлик 79 та лойиҳалар доирасида 393 та иш ўринлари;
– қишлоқ хўжалигида қиймати 5,4 млн долларлик 33 та лойиҳалар доирасида 280 та иш ўринлари яратилди.
Мисол учун:
Жарқўрғон туманидаги “Ифтихор Мелиорация” МЧЖ томонидан қиймати 1,6 млн долларга “Савдо компеликсини ташкил этиш”лойиҳаси ишга туширилиб, 32 та янги иш ўринлари яратилди.
Шўрчи туманидаги “Шўрчи Йўл Қурилиш” МЧЖ томонидан қиймати 4,6 млн долларга тенг бўлган “Замонавий уй-жой комплексини ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилиб, 10 та иш ўринлари яратилди.
3. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида
2023 йилда вилоят бўйича 317 млн долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан 123 фоизни ташкил этади.
Шу жумладан, 153 млн долларлик саноат маҳсулотлари (2022 йилга нисбатан 116 фоиз), 164 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари (129 фоиз) экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-март ойларида
47,7 млн долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда 47,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, прогноз кўрсаткичлари 100 фоизни ташкил этмоқда.
– саноат маҳсулотлари экспорти 25,3 млн долларни ташкил этиб, прогноз кўрсаткичлари 110 фоизга бажарилди;
– мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 22,4 млн долларни ташкил этиб, прогноз кўрсаткичи ижроси 91 фоизни ташкил этди.
Вилоят корхоналари томонидан 22 та давлатга экспорт амалга оширилиб, 84 фоизи 5 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Булар, Покистон (30%), Хитой (29%), Россия (10%), Афғонистон (8%), Туркия (6%).
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқининг “GSP+” дастурига қўшилганлиги натижасида мазкур давлатларга 2023 йилда Германия, Польша давлатларига жами 259 минг долларлик (калава-ип, қуритилган сабзавот, кўкатлар ва помидор) маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Йил бошидан бери 141 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.
(Шундан, саноат корхоналари 45 та, мева-сабзавот корхоналари 96 та ҳисобланади).