- 22.04.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Тадбирлар, Янгиликлар

Жорий йилнинг 24-26 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” учинчи Халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада иштирок этиш учун Россия, Беларус, Франция, Италия, Венгрия ва Нидерландия давлатларидан жами 200 дан ортиқ хорижий компаниялар ва 3500 нафар жисмоний шахслар рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, 6 та давлат (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия Федератсияси, Озарбайжон ва Тожикистон) вазирлари ва вазир ўринбосарлари, Россия Федерацияси субъектларининг 15 нафар вакиллари, жумладан ҳудудлар раҳбарлари ва губернаторлари иштирок этади.
Кўргазмада транспорт, қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши машинасозлиги, металлургия, тоғ-кон саноати, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, фармасевтика ва тиббиёт саноати, ахборот технологиялари соҳаларидаги маҳсулот ва технологияларни намойиш этиш ҳамда иштирокчилар учун саноат ишлаб чиқаришда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг асосий масалаларини қамраб олувчи кенг кўламли конгресс дастури ва В2В алоқалар алмашинуви ўтказилади.
Ушбу тадбирда, Сурхондарё вилоятининг салохиятли тадбиркорлари ўзларининг махсулотлари билан фаол иштирок этиши режалаштирилган.
24-апрел куни барча меҳмонлар учун кириш бепул. Кўргазмада халқаро саноат компаниялари ҳамда МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этади.
Очиқ экспозиция учун алоҳида майдон ажратилган бўлиб, унда МДҲ давлатларининг йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этилади.