Навбатдаги манзил Термиз шаҳридаги “ZIF TEXTILE” МЧЖ фаолияти билан танишилди

Термиз шаҳри “Чегара” маҳалласида лойиҳа қиймати 80,5 млрд сўмлик, йилига 6,5 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга “ZIF TEXTILE” МЧЖнинг кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда 900 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилаётган корхонада 100 дан ортиқ турдаги кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур корхонага ташриф буюриб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида халқаро даражадаги таълим дастури ва корхона томонидан келгусида ташкил этилиши режалаштирилган мономарказ тақдимоти ўтказилди. Ушбу мономарказда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий қилинаётган “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида корхона талабидаги мутахассисларни тайёрлаш амалга оширилади.



Fikr bildirish