Бугунги кунда вилоятимизнинг кўпгина ҳудудларида “Кани-Лаб” марказий лабораторияси томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида аҳолига сифатли ва тезкор лаборатория хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Туркиялик инвесторлар томонидан 1,3 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига ташкил этилган мазкур лаборатория йилига 19 минг аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Бугун вилоят ҳокими “Alles Sag’lik Group” МЧЖ ХК томонидан фаолияти йўлга қўйилган ушбу лаборатория маркази билан танишди. Кўрсатиладиган лаборатория хизматлари турлари, Туркиядан келтирилган асбоб-ускуналар ва лаборатория жиҳозлари кўздан кечирилди.
Аҳоли саломатлигини таъминлаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга лаборатория хизматларининг сифати ва қамровини ошириш, ҳудудлардаги фаолиятини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Соҳа мутасаддиларига инвесторга фаолиятини ривожлантириш учун яқиндан кўмак кўрсатиш вазифаси топширилди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги