ACWA Power компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқчи.

Жорий йилнинг 10 июл куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов АCWА Pоwер компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан музокаралар ўтказди. Томонлар компаниянинг мамлакатимиздаги жорий лойиҳалари портфелини амалга оширишнинг долзарб масалаларини ҳамда энергетика ва кимё саноатида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди дея хабар бермоқда.

Учрашувда АCWА Поwер компаниясининг республика энергетика тармоғини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди. Бугунги кунда компаниянинг мамлакатимиздаги инвестиция портфели умумий қиймати 6,8 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 5,5 ГВт дан ортиқ бўлган 8 та лойиҳадан иборат. Компания муваффақияти Ўзбекистонни қулай инвестицявий йўналиш ва Марказий Осиё минтақасида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича йетакчи марказ сифатида илгари суришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Сирдарё вилоятида қуввати 1,5 ГВт бўлган буғ-газ электр стансиясини, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 2,6 ГВтга тенг шамол электр стансияларини ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 1,4 ГВт қувватга эга қуёш стансияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан конструктив фикр алмашилди. Лойиҳаларни жадал ишга туширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини қабул қилишга келишилди.

Алоҳида тартибда бир қатор янги ташаббуслар кўриб чиқилди. Чу тариқа, томонлар зарур жараёнлар якунлангани ва йилига 3 минг тонна қувватга эга “яшил” водород ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳаси бўйича янги келишувлар тузилганини олқишлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг кузида бошланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, шамол турбиналари учун ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иккала томоннинг фикрига кўра, мазкур лойиҳанинг Ўзбекистонда амалга оширилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш географияси ва ҳажмларини сезиларли даражада кенгайтиради ва мазкур технологияларнинг ички бозорда оммабоплигини оширади.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш доирасида мақсадли чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар.



Fikr bildirish