- 17.07.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

Олтинсой туманининг тоғли ҳудудларида “Турон эко кўмир” МЧЖ томонидан умумий майдони 205 гектар бўлган, йилига 360 минг тонна кўмир қазиб олиш қувватига эга йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 595 млрд сўмни ташкил этади ва тўлиқ қувватда ишга туширилгач 1 000 та иш ўрни яратилади.
Тадбиркор томонидан умумфойдаланувдаги йўлларга оғир техникаларнинг зиён етказмаслиги учун конга олиб борадиган алоҳида йўл қурилмоқда. Бугун ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, инфратузилмани яратиш тадбирлари билан танишилиб, масъулларга лойиҳани белгиланган муддатда ишга тушириш, режалаштирилган иш ўринларини тўлиқ яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.