Сурхондарёнинг I ярим йилликдаги Инвестициялар ва экспорт йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

Сурхондарё вилоятида инвестициялар ва экспорт йўналишида январь-июнь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

I-Чоракда амалга оширилган ишлар:

1. Хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши тўғрисида

Вилоятда 2023-2025 йилларда Инвестиция Дастури доирасида умумий қиймати 1,2 млрддолларга тенг 53 та лойиҳа ишлаб чиқилган.

Унга кўра, 2023 йилда мазкур лойиҳалар доирасида  279,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилади.

Инвестиция дастурига асосан жорий йилнинг январь-июнь ойларида 117,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, амалда 155,0 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 225 %га бажарилди (ўсиш суръати 103 %).

Маълумот учун: 2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятга 151,1 млн доллар, йил якуни билан 250,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб этилган.

Жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар Россия, Хитой, Туркия, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Мисол учун, Бойсун туманида “AZIA CONSTRUCTION” МЧЖ (Туркия) томонидан шағал ва темир бетон махсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 8,0 млн доллар;

Музработ ва Жарқўрғон туманларида “Помир Агро Кластер” МЧЖ (Таиланд) томонидан “Пахтачилик ва картошкачилик кластерини ташкил этиш” лойиҳасида 7,2 млн доллар;

Бандихон туманида “BANDIXON SHIFO GIYOHLAR MASKANI” МЧЖ ҚК (Афғонистон) томонидан “Доривор ўсимликлар (коврак) плантациясини ташкил этиш ва экспорт фаолиятини йўлга қўйиш” лойиҳасида 1,8 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Лойиҳаларни жадаллаштириш орқали умумий қиймати 18,0 млн. долларлик 2 та йирик лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Термиз шаҳридаги қиймати 15,0 млн долларлик “Термиз Механизация” МЧЖ томонидан “Замонавий клиника ташкил этиш” лойиҳасида 30 та иш ўрни;

Термиз туманидаги қиймати 3,0 млн долларлик “Termiz Agro Impeks” МЧЖ ХК томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш (иссиқхона) ва сақлашни ташкил этиш” лойиҳалари муддатидан аввал ишга тушурилиши натижасида 20 та иш ўринлари яратилди.

2. Инвестиция лойиҳалари тўғрисида

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 47,1 млн долларлик 173 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши, 1264 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Амалда қиймати 95,0 млн долларлик 317 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 2233 та янги иш ўринларини яратилди.

Жумладан:

– саноатда қиймати 39,8 млн долларлик 84 та лойиҳалар доирасида 829 та иш ўринлари;

– хизмат кўрсатишда қиймати 33,7 млн долларлик 178 та лойиҳалар доирасида 972 та иш ўринлари;

– қишлоқ хўжалигида қиймати 21,5 млн долларлик 55 та лойиҳалар доирасида 432 та иш ўринлари яратилди.

Мисол учун:

Жарқўрғон туманидаги “СКТ Кластер Шоли” МЧЖ томонидан қиймати 10,0 млн доллар бўлган “Шоличилик кластерини ташкил этиш”лойиҳаси ишга туширилиб, 70 та янги иш ўринлари яратилди.

Термиз шаҳридаги “Термиз Термо Пласт” МЧЖ томонидан қиймати 1,1 млн долларга тенг бўлган “Полителен ва полипропилен қувурларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилиб, 30 та иш ўринлари яратилди.

3. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида

 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 89,9 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.

– саноат маҳсулотлари экспорти 43,6 млн долларни;

– мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 46,3 млн долларни ташкил этган.

Вилоят корхоналари томонидан 24 та давлатга экспорт амалга оширилиб, 90 фоизи 6 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Булар, Покистон (30%), Хитой (29%), Россия (10%), Афғонистон (8%), Туркия (6%), Қозоғистон (3%) ва бошқа турли хориж давлатларга экспорт амалга оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқининг “GSP+” дастурига қўшилганлиги натижасида мазкур давлатларга 2023 йилда Германия, Болгария, Латвия, Польша  ва Чехия давлатларига жами 1,1 млн долларлик (калава-ип, мато, қуритилган сабзавот, кўкатлар ва помидор) маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Йил бошидан бери 193 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.

(Шундан, саноат корхоналари 55 та, мева-сабзавот корхоналари 138 та ҳисобланади).



Fikr bildirish