- 30.07.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Олтинсой туманида 110/35/10 кВ “Олтинсой” подстанцияси ва 19 километрлик 110 кВ ҳаво тармоғи ҳамда 25 000 кВА лик 2 та трансформатор пункти қурилиши бошланди. Лойиҳа туманда инфратузилма ривожланишига, 32 минг хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг электр таъминотини яхшилашга хизмат қилади.
Лойиҳага старт бериш тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Вилоят раҳбари лойиҳани белгиланган муддатда сифатли амалга ошириш топшириғини берди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича масъуллар белгиланди. Аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи лойиҳа бошланиши олдидан жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида нуронийлар, маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиниб, маҳалладаги мавжуд муаммолар тингланди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича туман раҳбарларига вазифалар юкланди.