- 11.08.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

“Тўполанг” сув омборидан тушувчи сув йўлида, яъни битта каскадда 4 та ГЭС фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ҳозирги кунда “Тўполанг”, “Зарчоб 1” ва “Зарчоб 2” ГЭСлари ишга туширилган.
Жорий йилда “Тўполанг” ГЭС тўлиқ реконструкция қилиниб, ишга туширилиши натижасида 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқарила бошланди. Эндиликда Сурхондарё вилоятидаги ГЭСлар томонидан йиллик 467 млн кВт∙соат электр энергияси истеъмолчиларга узатилади.

Ҳозирда ушбу каскадда “Зарчоб 3” ГЭС қурилиши жараёнлари давом этмоқда ва 2024 йил декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Шундай қилиб, битта каскадда жойлашган 4 та ГЭСда 266,4 мВт электр энергияси ишлаб чиқарилишига эришилади ва воҳанинг 40 фоиз эҳтиёжи таъминланади.