- 13.08.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

Сариосиё туманининг “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудидаги 2 гектар майдонда умумий қиймати 117 млрд сўм бўлган, йиллик қуввати 30 минг дона ошхона ҳаво тортиш қурилмаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳани жорий йилнинг декабрь ойида ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, натижада 200 та иш ўринлари яратилади.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу ерда давом этаётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашди.
Масъулларга ишлаб чиқариш корхонасини белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, ишлаб чиқаришни тўлиқ қувватда амалга ошириш, режадаги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиб, ўрнатилган тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.