- 23.08.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

“Денов текстил” МЧЖ таъсисчилигида 2021 йилда иш бошлаган “Денов ёғ-мой кластер” корхонаси чигитни қайта ишлаб, ёғ-мой маҳсулотлари, чорвачилик учун емлар, хусусан, шрот, кунжара, шелуха ишлаб чиқариш фаолиятини олиб боради. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тоннани ташкил этиб, ҳозирда 210 нафар ходим фаолият юритади.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур корхонада бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Ишлаб чиқариш технологиясини янгилаш, корхона фаолиятини такомиллаштириш, янги, замонавий жиҳозлар ўрнатиб, самарадорликни ошириш ҳамда мавжуд қувватларни тўлиқ ишга солган ҳолда янги иш ўринларини яратиш бўйича тавсиялар берилди.
Масъулларга тадбиркор билан бирга ишлаб, коммуникация билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сонини ошириш, лойиҳани ривожлантириш ва кенгайтиришга кўмак кўрсатиш вазифалари топширилди.