Жорий йилнинг 24-25 август кунлари Сурхондарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24-25 август кунлари Сурхондарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Электрон кооперация маркази билан ҳамкорликда жорий йил 24-25-август кунлари Термиз туманидаги «Халқаро савдо маркази» ҳудудида жойлашган Термиз эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.

Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази” Термиз экрин савдо зонасида ўтказилаётган саноат ярмаркасида қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритувчи қарийб 200 дан зиёд сурхондарёлик, 300 дан ортиқ бошқа вилоятлар саноат корхоналари ўзларининг импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Ярмарканинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими тадбирни очиб берар экан, республикамизда ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат салоҳиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, самарали чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Ярмаркада асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтирилган.

Ярмарка доирасида жами 372 та ёки 107,5 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди. Шундан маҳаллий корхоналар томонидан 40,4 млрд. сўм, бошқа вилоятлар ва тармоқ корхоналари томонидан 67,1 млрд. сўмлик шартномалар тузилди. Бундан ташқари, Тожикистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.



Fikr bildirish