- 16.09.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманига ташрифининг кейинги манзилида “Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ хорижий корхонасининг нефт маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан танишди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тақдимоти билан танишилиб, инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида соҳанининг малакали мутахассисларини жалб қилиб, мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Йиллик 250 минг тонна нефт маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга корхонада 1 537 та иш ўрни яратилган.