Ўзбекистон – Саудия: Арабистони ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) Инвестициялар вазири ўринбосари Муҳаммад Ал Ҳасна ўртасида видеоконференсалоқа орқали музокаралар ўтказилди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш борасида кейинги амалий қадамлар муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида муқобил энергия соҳасида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошираётган АСВА Повер компаниясининг ижобий тажрибаси қайд этилди. Компания ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги инвестиция ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида САБИС, Сауди Телесом Сомпанй, Сауди Натионал Банк, Др. Сулаиман Ал-Ҳабиб Медисал Гроуп, Жамжоом Пҳарма, Ал Ражҳи Интернатионал, Ажлан & Брос Ҳолдинг Гроуп ва Ал Ҳокаир Гроуп компаниялари билан кимё, телекоммуникация, тиббиёт, фармацевтика соҳалари ва банк сектори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чакана савдо тармоқларини ташкил этиш йўналишларида бир қатор лойиҳаларни маромига етказиб, фойдаланишга топширишни тезлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони томонидан 24-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, фан-техника, маданият, спорт ва ёшлар соҳаларида келишувларни мониторинг қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг6-йиғилишини САПда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни оширишга тайёр эканликларини bildirdilar.Joriy йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) Инвестициялар вазири ўринбосари Муҳаммад Ал Ҳасна ўртасида видеоконференсалоқа орқали музокаралар ўтказилди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш борасида кейинги амалий қадамлар муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида муқобил энергия соҳасида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошираётган АСВА Повер компаниясининг ижобий тажрибаси қайд этилди. Компания ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги инвестиция ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида САБИС, Сауди Телесом Сомпанй, Сауди Натионал Банк, Др. Сулаиман Ал-Ҳабиб Медисал Гроуп, Жамжоом Пҳарма, Ал Ражҳи Интернатионал, Ажлан & Брос Ҳолдинг Гроуп ва Ал Ҳокаир Гроуп компаниялари билан кимё, телекоммуникация, тиббиёт, фармацевтика соҳалари ва банк сектори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чакана савдо тармоқларини ташкил этиш йўналишларида бир қатор лойиҳаларни маромига етказиб, фойдаланишга топширишни тезлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони томонидан 24-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, фан-техника, маданият, спорт ва ёшлар соҳаларида келишувларни мониторинг қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг6-йиғилишини САПда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.



Fikr bildirish