- 21.09.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Қизириқ туманига ташрифининг кейинги манзилида “Работак” маҳалласидаги “Сурхон коттон текстил кластер” МЧЖ ХКга қарашли пахта тозалаш заводи фаолияти билан танишилди.
Завод ўтган йилни 53 млрд сўм молиявий зарар билан якунлаган. Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов корхона билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди ҳамда зарар билан ишлаш сабаблари ва ечимлари борасида масъулларнинг ахборотини тинглади.
Корхона фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ишни уч сменада ташкил этиш, кластер томонидан етиштирилган пахта толасини заводнинг ўзида қайта ишлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Масъулларга МЧЖ мутасаддилари билан манзилли ишлаб, белгиланган чора-тадбирларни сифатли амалга ошириш вазифаси юкланди.
Маълумот учун, лойиҳа қиймати 22,5 млрд сўм бўлган пахта тозалаш заводи йилига 30 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, 300 та иш ўрни яратилган.