Қизириқ туманида бўш турган объектдан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди

Вилоят раҳбари Қизириқ тумани “Работак” маҳалласидаги “Қизириқ Агросервис МТП 2017” МЧЖга қарашли бўш турган “Қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш MMTP” биноси билан танишди. 1,5 гектар майдонда жойлашган бино ва иншоотлар аукцион савдоларидан қиммат баҳоланганлиги сабабли қайтган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда техникалардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимотлари билан танишди ҳамда масъуллар билан мақбул нархларда, инвестиция шартлари асосида аукцион савдоларига чиқариш масалаларини муҳокама қилди.

Ҳудудда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиш шартлари асосида инвестицияларни жалб қилиш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.



Fikr bildirish