Япониянинг HANWA ва Ernst & Young Shinnihon компаниялари Ўзбекистоннинг муқобил энергетика бозорига киради

Жорий йилнинг 20-сентябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев Япониянинг HANWA ва Ernst & Young Shinnihon компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва япон ҳамкорлар билан муқобил энергетика соҳасида муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун компаниянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилди.

Хорижий томон мамлакатимизнинг саноат ва технологик салоҳияти, шунингдек, энергетика соҳасида тадбиркорлик ва сармоявий фаолият юритиш учун яратилган қулай инвестиция муҳити, имтиёз ва преференциялар билан яқиндан танишиб чиқди.

Маълумот учун: 2022-йил 25-октабрда Қўшма кредит механизми (ЖCМ) бўйича мамлакатларимиз ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги Ҳанwа компаниясига Ўзбекистонда муқобил энергия соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун субсидия сифатида 200 минг доллар ажратди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида мамлакатимизда қуёш панелларини ўрнатиш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш юзасидан амалий ишларни бошлашга келишилди.



Fikr bildirish