- 26.09.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Термиз паррадандачилик фабрикаси фаолияти билан танишилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, қатор лойиҳалар билан танишди. Дастлаб, туманнинг “Нурафшон” маҳалласида жойлашган “Термиз паррандачилик фабрикаси” МЧЖнинг паррандачилик фаолияти кўздан кечирилди.
Фабрика 1978 йилда ташкил топган бўлиб, 1994 йилда хусусийлаштирилган. Ҳозирда 190 минг дона парранда парвариш қилинмоқда. Замонавий асбоб-ускуналар Украина давлатидан келтирилиб, ўрнатилган. Ташкил этилган иш ўринлари 170 тани ташкил этади.
Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларини тинглади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича тавсиялар берди.

Ташрифининг кейинги манзилида “Термиз ёғ” МЧЖ томонидан амалга иширилаётган ёғ ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.
Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни тинлади. Масъулларга табдиркор билан манзилли ишлаб, лойиҳани сифатли ишга тушириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Кейинги манзилда, вилоят раҳбари “е-auksion” савдоларига чиқарилган “Паррандачилик” фабрикаси биноси билан танишди. Мавжуд объектлар, жиҳозлар кўздан кечирилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида Термиз тумани бўйича аукцион савдоларига чиқарилган бошқа объектлар тақдимоти ўтказилди.
Масъулларга салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда бўш турган объектларда янги лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича вазифалар топширилди.