Шеробод туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан таниниш мақсадида Шеробод туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида асосан саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишилди. Жумладан:

➖ “Шеробод агро импекс” МЧЖ томонидан 23 гектар майдонда гидропоника усулида замонавий иссиқхона комплекси ташкил этилган. Йиллик маҳсулот етиштириш қуввати 3,3 минг тоннани ташкил этувчи комплексда 300 та иш ўрни яратилган.

➖ “Шеробод текстил инвест” МЧЖнинг ип калава ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда фаолият бошлаган бўлиб, 700 та иш ўрни яратилган. Умумий қиймати 34,8 млн доллар бўлган лойиҳанинг йиллик қуввати 14 минг тоннани ташкил этади.

➖ “Агрохизмат шиндонг” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи, хўжалик совуни ва омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилган. Корхонада йилига 89 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 500 минг долларлик импорт ўрни қопланмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳалар фаолияти, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммолар юзасидан тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Корхоналарни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Масъулларга тегишли вазифалар топширилди.



Fikr bildirish