Покистоннинг элчиси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ахмед Фарук бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Делегацияни Сурхондарё вилояти ҳокими номидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев ҳамда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев қабул қилди.

Учрашувда вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, шунингдек, “Термиз халқаро савдо маркази”да Покистон билан ўзаро фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритилди. Томонлар ўзаро қизиқтирган масалаларда фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шундан сўнг, меҳмонлар Термиз халқаро савдо марказида амалга оширилаётган лойиҳалар, халқаро логистика маркази ҳамда мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишишди.

Делегация аъзоларининг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.



Fikr bildirish