- 05.10.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар
Sharhlar mavjud emas

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Россия Федерацияси Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида “Ўзбекистон–Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми” бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг бир қатор ҳудудлари, жумладан, Сурхондарё вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ҳудудлари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари иштирокида ўтказилмоқда.
Ташриф давомида Сурхондарё вилояти делегациясининг қатор йирик компаниялар фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишуви ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.