Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Татаристон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят делегацияси Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилаётган “Ўзбекистон–Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми”да иштирок этмоқда.

Форум доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов томонидан Сурхондарё ҳамда Татаристон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, қишлоқ хўжалиги, ёшлар ва бошқа соҳаларда истиқболли ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Вилоятимиз делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.



Fikr bildirish