- 08.10.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигидаги делегация аъзолари куннинг иккинчи ярмида Қозон шаҳридаги «Алабуга» махсус иқтисодий зонасида бўлишиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди.
3,3 минг гектар майдонда ташкил этилган махсус иқтисодий зонада энергия тежовчи инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Делегациямиз аъзолари МИЗ фаолияти, унда амалга оширилган лойиҳалар, ишлаб чиқариш жараёнлари, шунингдек, зона қошида ташкил этилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази фаолияти билан танишди. Эътиборли жиҳати касб-ҳунар марказининг «IT» бўлими бошлиғи Термизлик ёшлардан бири бўлиб, у билан сурхондарёлик ёшларни шу ерда касб-ҳунар ва “IT” технологияларига ўқитиш масалалари юзасидан суҳбат қилинди.
Бундан ташқари ҳудудда кўп қаватли турар жойларда энергия тежамкор қурилиш материаллари, хусусан, базальт плиталаридан фойдаланган ҳолда иссиқлик энергиясини тежаш тажрибалари билан яқиндан танишилди.
Шу билан Сурхондарё вилояти делегациясининг Татаристон Республикасига ташрифи якунланди.