Музработ туманига ташриф: Корхоналар фаолияти ва лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар, корхоналардаги мавжуд муаммолар ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Озод нурли ҳаёт” МЧЖнинг ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш, “Фрукт Азия” МЧЖ экспортёр корхонасининг музлаткичли омборхонаси ва Россиялик инвесторлар иштирокида амалга оширалаётган “БЛЕСС С.Р.” МЧЖнинг замонавий агрологистика маркази лойиҳаси ҳамда “E-AUKSION” савдо платформасида сотувда турган “Дон маҳсулотларини қабул қилиш шаҳобчаси” объекти билан танишилди. Корхоналарнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ва аукцион савдосига турган объектда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Мутасаддиларга корхоналарнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ишларини жадаллаштириш вазифалари топширилди.



Fikr bildirish