- 13.10.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманида бўлиб, ишлаб чиқариш саноат корхонаси ҳамда насос станциялари, алоқа узатиш объектлари билан танишди.
Хусусан, «Амудар текстил» МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари ва кийим-кечак ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. Вилоят раҳбари саноат корхонасини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрсатмалар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сонини ошириш юзасидан тавсияларини берди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда кўмирдан когенерация усулида электр олиш ускунасини ўрнатиш ишлари кўздан кечирилди. Ускуна ёрдамида корхонага қўшимча электр энергияси билан таминланади.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз туманидаги ирригация тармоқлари объектлари, насос станциялари ҳамда радиоалоқа узатиш минораси фаолияти билан ҳам танишиб, мутасаддилар ва ҳудуд раҳбарларига тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.