- 01.11.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни

Сурхондарё вилоятидаги “Termez national carpets” корхонаси 2022 йилнинг августида ишга туширилган. Лойиҳа қиймати 20,2 миллион eврони ташкил этган корхона Германия, Бельгия, Туркия каби давлатлардан келтирилган технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, барча ускуналар автоматлаштирилган тизим асосида ишлайди. Бу ерда гилам тўқиш учун мўлжалланган 4 та йирик дастгоҳ мавжуд бўлиб, ҳар бир дастгоҳ бир суткада 1500-2000 квадрат метр гилам ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Муҳим жиҳати, ишлаб чиқаришга энергия тежамкор технологиялар жорий этилган.
Муҳими, корхонада муқобил энергиядан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирда ташқи ва ички ёритиш тизими учун қуёш панелларидан фойдаланилмоқда.
Гилам тўқишда ишлатиладиган 70 фоиздан ортиқ хомашё маҳаллийлаштирилган. Хусусан, полипропилен хомашёси “Uz-Kor Gas Chemical” корхонасидан харид қилинади. 30 фоизи эса Туркия ва Бангладешдан олиб келинмоқда.